Альп тоғларининг Франциядаги қисмида қор кўчкиси туфайли Франция қуролли кучлари хорижий легионида хизмат қилаётган беш нафар ҳарбий ҳалок бўлди, олти киши эса жароҳат олган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
50 нафар ҳарбийдан иборат гуруҳ Вальфрежюс курорт шаҳри яқинида машғулот ўтаётганди. Уларни қутқариш учун учта вертолёт сафарбар этилди.
Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг қайси мамлакат фуқаролари эканлиги айтилмаган.
Изоҳ (0)