Сурия президенти Башар Асад санкциялар бекор қилингани муносабати билан Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга табрик хати йўллади. Бу ҳақда IRNA агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Асад Руҳонийни «адолатсиз санкцияларнинг бекор қилингани» билан табриклади ҳамда Эрон халқига муваффақият ва равнақ тилади. У яна терроризмга қарши курашда Сурияни қўллаб-қувватлагани учун Эронга миннатдорчилик билдирди ва «Сурия халқи ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳар доим ҳимоя қилгани»ни таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни БМТ, АҚШ ва Европа Иттифоқи Эронга нисбатан иқтисодий ва молиявий чекловларни олиб ташлади. Бу Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Эрон ўз ядро дастурининг музлатилишини назарда тутувчи битимнинг барча шартларини бажаргани ҳақидаги маърузани тақдим этгач, содир бўлди.
Изоҳ (0)