Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда грипп туфайли 46 киши нобуд бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Вазият эпидемиягача етиб бормади, бироқ, афсуски, бугунги кунга келиб Украинада грипп оқибатида 46 та ўлим ҳолати қайд этилганини билдиришга мажбурмиз. Касалликка асосан катта ёшдаги аҳоли чалинаётган бўлса-да, ҳокимият тизимларига Киев расмийлари каби мактабларни вақтинчалик ёпиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этамиз», — дея таъкидлаган соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Роман Василишин.
Изоҳ (0)