Подмосковьеда полициячи мансабдорлар тушган машиналар кортежи ўтиб кетаётганда ичида эмизикли бола бўлган тез ёрдам автомобилини қўйиб юбормади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса акс эттирилган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган. Унда липилловчи чироғи ва сиренаси ёқилган тез ёрдам автомобили кортеж ўтиб кетишини кутаётганлиги тасвирланган.
Россия Жамоатчилик палатасининг хавфсизлик масалалари бўйича комиссияси раҳбари Антон Цветков мазкур ҳодиса юзасидан текширув ўтказилиши лозимлигини билдирган.
Изоҳ (0)