Халқаро космик станцияда (ХКС) илк бор гул очилди. Бу ҳақда NASA астронавти Скот Келли Twitter орқали маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net»
«Ҳа, коинотда ҳаётнинг бошқа шакллари ҳам бор!», — дея изоҳ қолдирган Келли Twitter’даги сурат остида. NASA’нинг билдиришича, астра-цинния ўтган йили астронавт Челли Линдгрен томонидан Veggie контейнерига ўтқазилган. Уринишларга қарамай, икки гулни қутқаришнинг имкони бўлмаган ва улар тадқиқот учун Ерга қайтарилган.
Бошқа иккита гул ўсишда давом этган: 12 январда уларда ғунчалар пайдо бўлган, орадан тўрт кун ўтиб эса улардан бири очилган.
Изоҳ (0)