Шимолий Корея ядро синовларидан воз кечиш шартларини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Associated Press маълумотларига кўра, бунинг учун АҚШ Жанубий Корея билан ҳарбий машғулотлардан воз кечиши ва Пхеньян билан тинчлик шартномасини тузиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ КХДР Жанубий Кореяга Американинг қанотли ракеталар ва ядро каллакларига эга B-52 стратегик бомбардимончи самолётлари жойлаштирилиши туфайли АҚШнинг ядровий қудратига ядро қуроли билан жавоб қайтаришини айтиб, таҳдид қилганди.
Изоҳ (0)