15 январь, жума куни кечки пайт Буркина-Фасо пойтахти Уагадугудаги Splendid Hotel меҳмонхонасига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, қуролланган бир неча киши меҳмонхона атрофидаги кўчада ўт очган ва машиналарни ёқиб юборган, сўнг меҳмонхонага бостириб кирган ва бу ерда хавфсизлик хизмати билан отишма бошланган.
Ҳодиса оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлгани ва 15 киши жароҳатлангани айтилмоқда. Полиция меҳмонхонада истиқомат қилаётганлар гаровга олингани ҳақида хабар берди, уларнинг сони ҳозирча аниқ эмас.
Буркина-Фасо хавфсизлик хизмати Splendid Hotel биносини штурм қилишни бошлаган. Операция давомида портловчи воситалардан фойдаланилгани туфайли меҳмонхонада ёнғин чиққан. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бинодан 12 кишини олиб чиқишга муваффақ бўлинган.
Меҳмонхонага уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни «Мағрибдаги Ал-Қоида» гуруҳи ўз зиммасига олган.
Изоҳ (0)