АҚШ президенти Барак Обама 15 январь, жума куни мексикалик ҳамкасби Энрике Пенья Ньету билан телефон орқали мулоқотда бўлиб, «Пакана» лақабли наркобарон — Хоакин Гусман Лоэранинг қўлга олингани билан табриклади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Матбуот хизматининг таъкидлашича, Обама Мексика президенти билан бир қатор минтақавий ва халқаро масалалар, жумладан, Тинч океанидаги ҳамкорлик бўйича савдо келишувини ҳам муҳокама қилган.
Мулоқот чоғида «Синалоа» наркокартели раҳбарининг АҚШга экстрадицияси ҳақида ҳам гап кетган ёки йўқлигига ойдинлик киритилмаган. Америкада Гусман наркотиклар контрабандаси учун бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)