Қрим прокурори Наталья Поклонская 12 январь, сешанба куни биринчи марта омма олдида генерал погони тақилган, парадда кийиладиган оқ кителда пайдо бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Муассасанинг бошқа ходимлари билан бир қаторда, у Прокуратура ходимлари куни муносабати билан табрикларни қабул қилди.
«Биринчи марта оқ китель кийдим. Албатта, кўк қадрдонроқ. Оқ — бу катта масъулият. Аммо мен буни кия олишимдан ғурурланаман», — деди Поклонская.
Изоҳ (0)