Водород бомбаси синовдан ўтказилгани Шимолий Кореяга баллистик ракеталарнинг термоядро зарядли жанговар каллакларига эга бўлиш имконини берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Синов давомида биз томонимиздан ишлаб чиқилган тажриба водород бомбаси техник хусусиятлари аниқлиги тўлиқ исботланди. Натижада баллистик ракеталар учун водород бомбали кичик ўлчамли ва одатий жанговар каллакларни сафга қўшиш жараёнини якунлашга муваффақ бўлдик. Шу тариқа ядро қуролини ҳеч қандай чекловсиз ер, сув ва ҳавода етказишга қодир ўта замонавий зарба бериш воситалари билан қуролланишга муваффақ бўлдик», — дейилади Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) томонидан чоп этилган шарҳда.
Эслатиб ўтамиз, америкалик экспертлар КХДР водород бомбаси синовини ўтказгани ҳақидаги видео ва суратларни қалбакилаштирилган, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)