Барак Обама АҚШ президентлиги учун ўтказиладиган сайловларда миллиардер Дональд Трамп ғолиб чиқишини истисно этмайди. Шу билан бирга, Трамп аҳоли хавотиридан фойдаланиб ва мураккаб муаммоларнинг ўта жўн ечимларини таклиф этиб, қуюшқондан чиқиб кетмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда давлат раҳбари NBC телекомпаниясига берган интервьюси чоғида маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Трампнинг навбатдаги АҚШ президенти бўлиш имкониятлари ҳақидаги саволга «Ҳамма нарса бўлиши мумкин», дея жавоб берган Обама миллиардернинг шуҳрати ошиб бораётганида айби борлиги ҳақида гапиришга эрта эканлигини билдирган. «Агар у ғолиб чиқса, ўшанда менинг бу учун жавобгарлигим тўғрисида гаплашамиз», — дея таъкидлаган президент.
Изоҳ (0)