Россиянинг Белгород шаҳрида беморни ўлдириб қўйган хирург Илья Зеландинов 12 январь, сешанба куни бўлиб ўтган суд мажлисида унга қўйилган айбларни тан олмади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Мен қилган ишимдан пушаймонман. Мен унинг ҳаётининг ўрнига ўзимникини таклиф қиламан. Яна бир марта чин кўнгилдан кечирим сўрайман, ишонинг менга, илтимос. Мени ҳаракатларимда ҳеч қандай ёмон ният бўлмаган», — деди шифокор.
Айбланувчи эҳтиётсизлик оқибатида жабрланувчининг ўлимига олиб келган оғир жароҳатларни қасддан етказиш бўйича айбини тан олмади. Аммо у эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабабчи бўлганини тан олди. Шифокор ёмон нияти бўлмагани, воқеаларнинг бундай ривож олишини кутмаганини айтиб ўтди.
Ҳодиса 2015 йил 29 декабрь куни содир бўлган эди. Бемор муолажалардан бирида ҳамширани оёғи билан тепган. Шифокор эса ўз ҳамкасбини ҳимоя қилиб, беморнинг юзига урган. Зарбадан полга қулаган эркак эса ҳаётдан кўз юмган. Шундан сўнг аввалига Илья Зелендинов ишдан ҳайдалди, кейин эса шифохонанинг бош шифокори ишдан бўшатилди.
Изоҳ (0)