Эрон ҳарбий-ҳаво кучларинингF-4 қирувчи самолёти ўқув парвози чоғида мамлакат жануби-шарқидаги Конарак шаҳри ҳудудида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳаво кемасидаги икки учувчи ҳам ҳалок бўлган. Конарак ҳокими Бижон Бахтиёрий авиаҳалокатга техник нуқсонлар сабаб бўлганини билдирган.
IRNA агентлиги маълумотларига кўра, учувчилар аввалига самолётни автомобиль трассасига қўндиришга уринган, бироқ ҳаракат тиғизлиги бунга халақит берган. Охир-оқибат ҳаво кемаси йўл яқинидаги ерга қулаган.
Изоҳ (0)