Қозоғистонда мажлиснинг учта фракцияси вакиллари президентдан парламентнинг ушбу палатасини муддатидан аввал тарқатиб юборишни сўради, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Ташаббус муаллифлари фикрича, мажлиснинг ҳозирги таркиби «Миллат режаси қонунчилик базасини яратиб, ўз тарихий миссиясини бажариб бўлди». Шунингдек, президент кўзда тутган бешта конституциявий ислоҳот бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилди.
Ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ҳаракатларни синхронлаштириш учун депутатлар парламент ва маҳаллий сайловларни бирлаштиришни таклиф қилмоқда. Шу билан бирга, бу сайлов циклини чўзмаслик ва сайловларга сарфланадиган бюджет харажатларини қисқартириш имконини беради.
Нашр эслатишича, бешинчи чақириқ мажлис ваколати 2016 йил кузида тугайди.
Изоҳ (0)