Ироқ пойтахти Бағдоддан 80 км шимоли-шарқдаги Эл-Микдадия шаҳрида содир бўлган иккита портлаш натижасида камида 20 киши ҳалок бўлди ва 50 киши яраланди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентлик хабарига кўра, портловчи ускуналардан биринчиси худкуш томонидан казинода ишга туширилган. Иккинчи бомба парковка қилинган автомобилда портлаганда, шифокорлар ва тинч аҳоли вакиллари биринчи портлаш жойига энди йиғилаётган эди.
Изоҳ (0)