Ироқ расмийлари Эрон—Ироқ урушида (1980—1988) ҳалок бўлган 93 нафар эронлик ҳарбий хизматчининг жасадини Эронга топширди. Мазкур маросим икки мамлакат чегарасидаги Шаламча пунктида бўлиб ўтди, дея хабар беради «ТАСС».
IRINN телеканалининг (Эрон) маълум қилишича, асосан 1988 йили Ироқнинг Фао яримороли ва Мажнун ороли ҳудудидаги жангларда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар жасади солинган тобутлар 11 январь, душанба куни Эроннинг Ахваз шаҳрига етказиб келинади ва шу ерда 12 январь куни тупроққа қўйилади.
Эрон—Ироқ урушида нобуд бўлганларнинг аниқ сони ҳозиргача маълум эмас. Турли манбаларга кўра, жанговар ҳаракатларда икки томондан ҳам 500 мингдан 1,5 миллионгача одам ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)