Bloomberg агентлиги сўров ўтказган таҳлилчилар тахминига кўра, Россия 2016 йилнинг иқтисодиёти энг ёмон мамлакатлари ўнталигига кириши мумкин. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, 2016 йил аксилрейтингини йил якунлари бўйича ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 3,3 фоизга тушиб кетадиган Венесуэла бошқаради. Иккинчи ўринда Бразилия ( ЯИМнинг 2,5% га пасайиши), учинчи ўринда Греция қайд этилган (ЯИМнинг 1,8% га камайиши). ЯИМ 0,5 фоизга пасайиши кутилаётган Россия мазкур рейтингда 4-ўринни эгаллаган. Шундай кўрсаткич 5-ўриндаги Эквадор учун ҳам башорат қилинмоқда.
2016 йилда ўсишнинг паст кўрсаткичлари Аргентинада (ЯИМнинг 0 фоизи), Япония ва Финляндия (1% ўсиш), Хорватия (1,1% ўсиш) ва Швейцарияда (1,2% ўсиш) кутилмоқда.
Таҳлилчилар Россиянинг ушбу аксилрейтингдан жой олишига ЕИ ва АҚШ санкциялари, шунингдек, бюджет тушумининг 40 фоизини шакллантирадиган нефть нархининг тушиб кетганлиги сабаб бўлаётганини билдирмоқда.
Изоҳ (0)