АҚШдаги энг оммабоп лотереялардан бири Powerball жекпотининг рекорд даража 1,3 миллиард долларга етиши билан бир қаторда унинг 68 нафар иштирокчиси миллионер бўлди. Бу ҳақда CNN телекомпанияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
7 ноябрдан буён иштирокчиларнинг 59 нафаридан ҳар бири 1 миллион доллардан, саккиз нафари эса 2 миллион доллардан ютиб олди.
CNN’нинг ҳисоб-китобига қараганда, жекпот миқдорининг ошганлиги Powerball чипталари сотувининг ошишига олиб келди. Лотерея иштирокчиларидан 28 нафари 9 январь куни бўлиб ўтган бир ўйин натижаларига кўра миллионлар соҳибига айланди.
Қоидага кўра, ютуқ эгаси жекпотни 29 йил давомида қисмларга бўлинган ҳолда олиш ёки уни бирданига қўлга киритишни танлаш имкониятига эга. Кейинги ҳолатда ютуқ суммаси, солиқларни ҳисобга олмаганда, тахминан икки баробарга камаяди.
Изоҳ (0)