Нефтнинг Brent маркаси нархи бир баррель учун 32 доллардан тушиб кетди. Бу ҳақда Лондон биржасидаги савдолар ҳақидаги маълумотларга таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
11 январь куни Тошкент вақти билан 21:15 да нефтнинг Brent маркаси 4,05 фоизга арзонлашди ва баррели учун 31,96 доллардан савдо қилинди.
Бу вақтда WTI нефть маркаси 2,77 фоизга арзонлашиб, баррели учун 32,24 доллардан савдо қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 11 январь кунининг ўзида Brent нефть маркаси 33 доллардан арзонлашган эди.
Изоҳ (0)