Ервопа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабарига кўра, Япониянинг Хоккайдо оролидан ғарбда 6,1 магнитудали ер силкиниши содир бўлди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Ерости силкиниши маҳаллий вақт билан 12 январь, сешанба куни соат 02:08 (Тошкент вақти бўйича 22:08) да Хоккайдо префектурасидаги Рисири қишлоғидан 64 км жанубда ва Хоккайдо оролининг энг йирик шаҳри Саппородан 158 км шимолда қайд қилинди. Зилзила ўчоғи эса 200 км чуқурликда жойлашди.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади.
Изоҳ (0)