Туркия ташқи ишлар вазирлиги дунёнинг 89 мамлакатига нисбатан виза тартиби жорий этилиши ҳақидаги маълумотларни рад этди. Бу ҳақда TRT хабар бермоқда.
Туркия ТИВ баёнотида Евроиттифоқ виза олинишини талаб этаётган давлатларга нисбатан 1 июндан бошлаб шундай тартиб ўрнатилиши ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмаслиги таъкидланган. ЕИ билан Шенген ҳудудидаги мамлакатларга визасиз сафарларни таъминлаш юзасидан музокаралар давом этмоқда. Учинчи мамлакатларга нисбатан виза сиёсати эса ЕИга тўлақонли аъзо давлатлар мажбурияти саналади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2016 йил июнидан бошлаб, Туркия дунёнинг 89 мамлакати, жумладан, Ўзбекистон билан виза тартибини ўрнатиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)