Украинанинг Италиядаги элчиси Евгений Перелигин Limes нашридан Қрим Россиянинг бир қисми сифатида тасвирланган харитани тўғрилашни талаб қилди, деб ёзади Meduza.
Перелигин фикрича, бу — техник хато оқибати ёки Украина яхлитлигини шубҳа остига олиш ниятидаги провокациядир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қримни Россия ҳудуди деб кўрсатгани учун Coca-Cola компанияси можаро марказида қолган эди. Кейинроқ компания узр сўраб, харита бошқа агентлик томонидан тайёрланганини айтган эди.
Изоҳ (0)