Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Шаҳло Темирова учун 2015 йил мўъжизаларга бой бўлди, дея хабар бермоқда «Бекажон» газетаси.
«2015 йил мен учун мўъжизаларга бой бўлди, десам хато бўлмайди. Сабаби, йил давомида энг ажойиб фильмларда суратга тушдим, экранда актриса сифатида танилдим. Меҳнатларим бесамар кетмади ва йил якунида ‘Эътироф’ миллий мукофоти билан тақдирландим», — деди актриса.
Шаҳло Темированинг қайд этишича, мукофотни қўлга киритиш ва саҳнада, барча санъаткорлар орасида эътироф этилиш унинг учун жуда ҳам катта шараф ва масъулиятдир.
«Буни қарангки, тақдимотда азбаройи қаттиқ ҳаяжонландимми, уйга қайтишим биланоқ тобим қочиб, туғуруқхонага йўл олдик. Икки кун ўтиб, қизалоғим туғилди. Йил якунида қўшалоқ мукофотга эга бўлганимдан жуда ҳам мамнунман», — деди актриса.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилги «Эътироф» миллий мукофоти тақдимотида актриса Шаҳло Темирова «Йилнинг энг яхши театр актрисаси» деб топилди.
Изоҳ (0)