Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков қизиқчи Зокир Очилдиевни «қайсидир маънода ўзига устоз дейиши мумкин»лигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Бекажон» газетаси хабар бермоқда.
«‘Озод-шоуъни олиб боришда Зокир Очилдиев билан ҳамкор бўлганмиз. Кўрсатувни олиб боришда у киши менга кўп маслаҳат ва таклифлар берган. Саҳнада бошловчи бўлиб шаклланишимда Зокир аканинг ҳиссаси бор», — деди хонанда.
«Мени ҳажв қилганларига келсак, баъзан келишиб, баъзан келишмай кулги улашардик. Зокир ака «қаттиқ» кулги қилмайди. Қитмирликлари бўлган, ўзим рози бўлганман, шоуда кайфиятни ушлаб туриш учун шундай қилинган», — деди Озодбек Назарбеков.
Изоҳ (0)