Хонанда Абдурашид Йўлдошев 2015 йилда «Эътироф» миллий мукофотини қўлга киритишини ўзи кутмаганини тан олди. Бу ҳақда у «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев 2015 йил декабрида бўлиб ўтган «Эътироф» миллий мукофоти тақдимотида «Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси» деб топилганди.
«Халқнинг назарига тушишни, «Эътироф» миллий мукофотини қўлга киритишни барча санъаткорлар каби мен ҳам орзу қилганман. Лекин айнан 2015 йилда орзуим ушалади, деб ўйламагандим. Тақдирланаётган орасида исм-шарифимни эшитганимда, қанчалик ҳаяжонга тушганимни тасвирлаб беролмайман. Ўша дақиқалар бутун умримга етгулик қувончли ва унутилмас бўлди», — дейди хонанда.
Унинг айтишича, мукофотни қабул қилиб олиш учун саҳнага чиқиб боргунича, ижодда босиб ўтган йўллари, қийинчиликлари ва хурсандчиликлари бирма-бир кўз олдидан ўтган.
«Эътиборда эканман, эътироф этишдими, демак, санъат оламида овозим бор экан ва мен бундан жуда ҳам мамнунман. Энди ҳар доимгидан-да кўпроқ ва самаралироқ ижод қилишим кераклигини ўйлаб, ҳаяжондан кечалари уйқум қочади», — дея қўшимча қилди хонанда Абдурашид Йўлдошев.
Изоҳ (0)