Хонанда Али Отажонов «Суғдиёна» газетасига берган интервьюсида, интернет тармоғида жуда фаоллиги борасида берилган саволларга жавоб қайтарди.
Али Отажоновнинг айтишича, у ижтимоий тармоқларга сурат жойлаштиришдан ташқари, интернетдан узоқдаги яқинларининг ҳолидан хабар олиш, фильмлар томоша қилиш, янги мусиқалар тинглаш, мухлислари билан мулоқот қилиш ва ўз ижоди билан боғлиқ янгиликларни улашиш мақсадида ҳам фойдаланади.«Тўғриси, баъзида ижтимоий сайтларга сарфлаган вақтимни ўйласам, умрим бекорчи нарсалар билан ўтиб кетаётгандек туюлади. Виртуал оламда узоқ вақт ўтиришимни балки «касаллик» ҳам дейиш мумкиндир. Бу жараёнда одам ўзини назорат қилиши керак, нафақат керак, балки шарт экан», — деди хонанда.
Изоҳ (0)