Канадалик хонанда Жастин Бибернинг майялар манзили — Тулум шаҳрига (Мексика) ташрифи жанжалга сабаб бўлди. Хонанда археологик қазишмалар кетаётган ҳудудга ўтмоқчи бўлган, бу ҳолат пайқалгач, ундан ушбу жойни тарк этиш талаб этилган. Бу ҳақда The Independent хабар берди.
Бибернинг атрофидагилар англашилмовчилик рўй берганини таъкидламоқда. Уларнинг айтишича, қўшиқчи бор-йўғи қазишма кетаётган жой атрофида бўлган — AllTournative экосайёҳлик кооперативига борган ва маҳаллий руҳоний томонидан ўтказилган маросимда иштирок этган.
Изоҳ (0)