Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида «Спутник» хоккей клубининг 23 ёшли ўйинчиси Сергей Симонов оламдан ўтди, деб хабар беради «РБК».
Хабарда айтилишича, Симонов шаҳар шифохонасида операциядан кейин вафот этган, аммо тафсилотлар келтирилмаяпти.
Хоккейчининг ўлими юзасидан Тергов қўмитаси текширув ишларини бошлади. Қўмитанинг Свердловск вилоятидаги вакили Симонов машғулотдан кейин шифохонага тушиб қолганини тасдиқлади, аммо ўлим сабаблари ҳали аниқлаштирилмаганини айтиб ўтди. Тергов қўмитаси вакили барча экспертизалар тайинлангани, тез орада гувоҳлар сўроқ қилинишини қўшимча қилди.
Сергей Симонов Олий хоккей лигасида «Лада», «Липецк» ва «Сариарка» жамоаларида ўйнаган. 2015/16 йилги мавсумни «Кристалл»да бошлаган, кейинроқ эса «Спутник» клубига ўтганди.
Изоҳ (0)