Сўнгги бир ярим мавсум давомида Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси сафида тўп сурган Шавкат Муллажонов кеча, 6 январь куни Шаржа (БАА)нинг «Ал Шааб» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
30 ёшли марказий ҳимоячи БАА чемпионатининг иккинчи қисмида энди шаржаликлар таркибида ҳаракат қилади.
Италиялик машҳур собиқ дарвозабон Вальтер Зенга бош мураббийлигидаги «Ал Шааб» Муллажоновнинг ҳисоб бўйича тўртинчи хорижий клубидир. У бунгача Қатарнинг «Ал Аҳли», Саудия Арабистонининг «Ал Наср» ҳамда Хитойнинг «Ляонинь Вувин» жамоаларида ўйнаган.
2013/2014 йиллардаги мавсумнинг иккинчи ярмида «Ал Шааб» шарафини ўзбекистонлик Ойбек Қиличев ҳам ҳимоя қилганди.
Изоҳ (0)