Бутунжаҳон спорт курашлари уюшмаси 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида спорт курашлари бўйича беллашувларни бошқариб боришга номзод ҳакамларнинг рўйхатини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу рўйхатдан ўзбекистонлик Тоҳир Ғуломов ҳамда Константин Михайлов жой олган. Олимпиада ўйинларига борадиган ҳакамларнинг якуний рўйхати 2016 йилнинг апрель–май ойларида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, спорт курашлари бўйича ўзбекистонликлар орасида бугунги кунга қадар Ихтиёр Наврўзов (эркин кураш, -65 кг) ва Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши, -85 кг) Рио—2016 ўйинларига йўлланмани қўлга киритган.
Изоҳ (0)