ФИФА расмий сайтида тизимдаги хатолик туфайли 2015 йилги «Олтин тўп» мукофоти совриндори эълон қилинган хабар пайдо бўлди, деб ёзади «Focus.ua». У Каталониянинг «Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Месси бўлди.
Овоз бериш натижалари расман 11 январдагина эълон қилиниши керак.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп-2015» учун «Барселона»нинг икки нафар аъзоси Лионель Месси ва Неймар билан биргаликда «Реал» етакчиси Криштиану Роналду кураш олиб бораётган эди.
Изоҳ (0)