АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 7-флоти Пхеньян томонидан термоядро синови ўтказилгани эълон қилинганидан сўнг Корея яриморолидаги вазиятни доимий кузатиб бормоқда. Бу ҳақда флот қўмондони, вице-адмирал Жозеф Окоин маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Биз Шимолий Корея ҳар қандай ядро фаолиятидан воз кечиши, халқаро мажбуриятлар ҳамда ваъдаларни бажаришини истаймиз. Булар бажарилмас экан, улар ҳеч қачон гуллаб-яшнамайди, ўзлари интилаётган хавфсизлик ҳолатига эришмайди, яккаланиб яшашга мажбур бўлади», — дея таъкидлаган адмирал.
Изоҳ (0)