2016 йил февралида етказиб бериладиган Brent маркасидаги нефть фьючерси нархи Лондондаги ICE биржасида 1,5 фоизга — бир баррель учун 35,87 долларгача тушиб кетди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Бу 2004 йил июлидан буён энг паст қийматдир.
Экспертлар фикрича, нефть котировкаларига Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат компаниясининг европалик истеъмолчилар учун ўз нефтининг асосий навларига чегирмаларни ошириш қарори босим ўтказмоқда.
«Бир баррель Шимоли-Ғарбий Европа мамлакатлари учун 0,6 фоизга, Ўртаер денгизи минтақаси мамлакатлари учун 0,2 фоизга арзонлашмоқда. Шу билан бирга, америкалик харидорлар учун Extra Light маркаси нархи бир баррель учун 0,5 фоизга пасаймоқда», — деди «БКС Экспресс» эксперти.
Изоҳ (0)