Top Tales нашри тишни оқартиришнинг ғалати усулини кўрсатиб берди.
Бунинг учун дорихонадан фаоллашган кўмир сотиб олинг, кукун ҳолига келгунича майдаланг ва тиш чўткангизга сепиб, 3—5 дақиқа давомида айлана ҳаракатлар орқали тишингизни тозаланг. Сўнг оғизни сув билан яхшилаб чайқаб ташланг. Қарабсизки, тишларингиз дурдек оппоқ тусга киради.
Бу жараённи ҳар куни эрталаб такрорлаш керак.
Нашр ёзишича, фаоллашган кўмир тишлар юзасидаги бактерия, токсин ва ранг берувчи пигментларни ўзига сингдириб олади, сўнг уларни организмдан безарар чиқариб юборади.
Изоҳ (0)