Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Саудия Арабистонига расмий ташрифи доирасида 5 январь, сешанба куни Мадинада бўлиб, Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар қабрини зиёрат қилди, дея хабар бермоқда «Азия-Плюс».
Эмомали Раҳмон ва унинг яқинлари пайғамбар қабри олдидаги масжидда икки ракаат намоз ўқиган, дуода мамлакати ва халқига тинчлик-омонлик тилаган.
Шу куннинг ўзида президент Тожикистонга қайтган.
Эслатиб ўтамиз, Саудияга расмий ташрифи доирасида Эмомали Раҳмон рафиқаси ва фарзандлари билан умра ҳажини амалга оширди.
Изоҳ (0)