Coca-Cola ижтимоий тармоқларида таркибига Қрим қўшилган Россия харитасининг пайдо бўлиши чет агентлик томонидан амалга оширилган ва бундан компаниянинг хабари бўлмаган, дея хабар беради Meduza.
«Coca-Cola’нинг Россиядаги бўлинмаси мамлакат харитасидан Рождество байрами кампанияси доирасида фойдаланган. Харитани ишлаб чиққан агентлик унга биз билан келишмай ўзгартириш киритган», — дейилади компаниянинг ТСН теледастурига (Украина) йўллаган расмий жавобида.
Дастлаб Coca-Cola ижтимоий тармоқларида Россия харитаси Қрим, Калининград вилояти ва Курил оролларисиз бўлган. Бу харита чоп этилгани учун компания кечирим сўраган ва шундан сўнг таркибига Қрим қўшилган Россия харитасини эълон қилган. Бу эса яриморолни босиб олинган деб ҳисоблайдиган украиналиклар норозилигига сабаб бўлган. Охир-оқибат Coca-Cola ижтимоий тармоқлардан харитани ўчириб ташлади.
Изоҳ (0)