Индонезия шарқидаги Шимолий Сулавеси вилоятида маҳаллий вақт билан 5 январь, сешанба куни соат 20:53 да Сопутан вулқони отилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вулқон мақоми «тревога» (2-даража)дан «тайёргарлик ҳолати» (3-даража)га оширилган — бу вулқон яқинидаги 4 километр масофада фуқароларнинг ҳар қандай фаолияти тақиқланганини билдиради.
Вулқон узра 2 километр баландликка чўзилган кул булути пайдо бўлиб, жануби-шарқий йўналишда ҳаракатланмоқда.
Изоҳ (0)