Баҳрайн пойтахти Манама яқинидаги шаҳарларда шиалик намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, намойишчилар Саудия Арабистонида шиа уламоси, шайх Нимр ан-Нимрнинг қатл этилиши сабабли кўчаларга чиқди. Улар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ёнувчи қоришмали шиша улоқтирди, бунга жавобан полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва бошқа махсус воситаларни қўллади. Баъзи хабарларга кўра, тўқнашув натижасида жабрланганлар бор.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ИИВ 2 январь, шанба куни 47 кишини қатл қилгани, улар орасида шиа уламоси Нимр ан-Нимр ҳам борлигини маълум қилди. Шундан сўнг Эрон пойтахтидаги Саудия Арабистони элчихонасига намойишчилар бостириб кирди, улардан 40 нафари қўлга олинди.
Изоҳ (0)