Бортида 43 киши билан парвоз қилаётган Ан-24 самолёти Амур вилоятида радарлардан ғойиб бўлгач, уни қидириш учун М-8 вертолёти юборилди. Орадан кўп ўтмай ҳаво кемаси Амур вилоятининг Тинда шаҳридан 15 км узоқликдаги тоғ ёнбағридан топилган. Россия нашрларининг фавқулодда хизматларга таяниб хабар беришича, фожиадан омон қолганлар йўқ.
Дастлабки маълумотларга кўра, “Ангара” авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти Хабаровск—Благовешченск—Тинда йўналишида парвоз қилаётиб, Тинда аэропортига қўниш учун иккинчи айланага кириш чоғида радарлардан йўқолган. Унинг бортида 43 киши, жумладан беш нафар бола ва экипажнинг олти аъзоси бўлган. Кейинроқ буни Амур вилояти губернатори Василий Орлов ҳам тасдиқлади.
Самолёт бундан қарийб ярим аср аввал ишлаб чиқарилган бўлса-да, унинг парвозга яроқлилик сертификати 2036 йилгача узайтирилгани маълум бўлди.

РФ Тергов қўмитасининг Шарқий бошқармаси Россия ЖКнинг 263-моддаси 3-қисми (ҳаво транспорти ҳаракати ва эксплуатацияси хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида уч ва ундан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлиш) бўйича жиноят иши қўзғатган.
Изоҳ (0)