Афғонистонда номаълум жангарилар Мозори Шариф шаҳридаги Ҳиндисон консулхонасига ҳужум қилди. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар хабарига таяниб, Reuters маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Хабарда айтилишича, жангарилар консулхона ҳудудига бостириб киришга уринган.
Таъкидланишича, консулхонага ҳужум Ҳиндистондаги базага бостириб кирган жангариларни бартараф қилиш бўйича махсус операция билан бир вақтда бўлган.
Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот йўқ. Жангарилар айнан қайси гуруҳга тегишли эканлигига ҳам аниқлик киритилмади.
Изоҳ (0)