Россия Тергов қўмитасининг Ярославль вилояти бўйича Тергов бошқармаси Песочное қишлоғи маъмурияти мансабдорларига нисбатан жиноий иш очди, деб хабар қилади «РБК».
Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни юзага келган ёнғин натижасида олти киши қурбон бўлди. Уларнинг орасида тўрт нафар ёш бола ҳам бор.
Ёнғин содир бўлган ёғочдан қурилган икки қаватли, 1906 йилда қурилган кўп хонадонли уй олдинроқ яшаш учун яроқсиз деб топилган ва бу ерда яшовчилар бошқа жойларга кўчирилиши керак эди.
Тергов қўмитаси ҳужжатида қишлоқ маъмурияти ёнғин хавфсизлигининг биринчи чораларини кўриши кераклиги, бироқ улар ўз вазифасини керакли равишда бажармагани одамларнинг ўлимига олиб келгани айтилади.
Агар қишлоқ маъмурияти ходимларидан кимдир жиноий бепарволикда айбдор деб топилса, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)