Ватикан ва Фаластин мухторияти ўртасида ўтган йили имзоланган Фаластин назоратидаги насронийлар учун аҳамиятли ҳудудларда Ватикан миссионерлари фаолиятини тартибга солувчи келишув кучга кирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шунингдек, Ватикан «икки халқ учун икки давлат» тамойилида ўз аксини топган Фаластин—Исроил можаросининг ҳал этилишини ҳам қўллаб-қувватлади. Бу эса Фаластин миллий маъмуриятининг фаластинликлар учун давлат сифатида тан олинишини билдиради.
Исроил мазкур келишувнинг имзоланиши Ватикан билан муносабатларни мураккаблаштириши мумкинлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)