Муҳожирлардан бир гуруҳи Грециянинг Коринф шаҳридаги вақтинчалик жойлаштириш марказида ватанига қайтарилишига норозилик сифатида ғалаён кўтарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
2 январь, шанба кечки пайт тахминан 30 кишидан иборат муҳожирлар гуруҳи марказда ушлаб турилиши ҳамда ватанига қайтарилиш эҳтимолидан норози бўлиб, соқчиларга тош отган, бинони талон-тарож қилган, тўшакларни ёққан.
Қўриқлаш хизмати тартибсизликларга тезда барҳам берди. Бунинг оқибатида фақат моддий зарар кўрилгани, ҳеч ким жабрланмагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)