Икки нафар литвалик альпинист Франция шарқидаги Юқори Савойя департаментидаги тоғларда қор кўчиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда BFM TV телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар қилмоқда.
Телеканал хабарига кўра, ҳодиса Альп тоғларидаги Шамони водийсида содир бўлган. Ҳалок бўлганлардан бири эркак, иккинчиси аёл бўлгани айтилмоқда. Альпинистлар жами уч киши бўлган, улардан бири омон қолган. Франциянинг қутқарув хизмати маълумотларига кўра, улар тажрибали спортчи бўлган.
Кучли қор ёғиши Франция тоғларида бир суткадан ортиқ давом этмоқда. 1,5 минг метрдан юқорида қорнинг қопламаси 50 сантиметрга етиши кутилмоқда. Қутқарувчилар ҳарорат ва кучли шамолнинг тез-тез алмашиб туриши натижасида қор массаси ўзгарувчан эканлигидан огоҳлантирмоқда.
Изоҳ (0)