Эстония президенти Тоомас Хендрик Ильвес учинчи марта уйланди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
62 ёшли Ильвес ва 38 ёшли Латвия мудофаа вазирлиги ходимаси Иева Купценинг никоҳ маросими 2 январь, шанба куни Эстониядаги черковда бўлиб ўтди.
Ильвеснинг Купце билан унаштирув маросими ноябрь ўрталарида бўлиб ўтган. Улар орасидаги илиқ муносабатлар эса камида икки йил олдин бошланган.
Иева Купце Латвия мудофаа вазирлигининг киберхавфсизлик миллий сиёсати бўлими бошлиғи бўлиб, 2003 йилда парламентда ишлаган пайтлари, ўша вақтда евродепутат бўлган Ильвес билан Брюсселда танишган.
Эстония давлати раҳбарининг маҳбубаси шу пайтгача турмуш қурмаган, аммо унинг бир ўғли бор. Купце Эстония етакчиси рафиқасига айланганидан кейин ҳам Латвия мудофаа вазирлигида ишлашни давом эттириш-эттирмаслиги ҳақида хабар берилмаяпти.
Изоҳ (0)