Вьетнам Хитойни ўз суверенитетини бузишда расман айблади, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Вьетнам Социалистик Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ле Хай Бинь таъкидлашича, Хитой Халқ Республикаси самолёти «Хитой томонидан Вьетнамнинг Спратли архипелагига тегишли ‘Оловли хоч’ қоясига ноқонуний равишда қурилган» аэродромга қўнган.
«Вьетнам юқорида айтиб ўтилган ҳаракатларга қатъиян қарши чиқади, бундай акциялар зудлик билан тўхтатилишини талаб қилади», — деди Вьетнам ТИВ расмий вакили. Ханой тегишли нотани Хитой элчихонасига йўналтирди.
Изоҳ (0)