Урал федерал университети (УрФУ) олимлари Антарктидада метеорит моддасининг иккита намунасини аниқлади, дея хабар бермоқда «ТАСС» Россия Фанлар академияси метеоритлар қўмитаси аъзоси, профессор Виктор Гроховскийга таяниб.
Келиб чиқиши коинотга тааллуқли бўлган иккита жисм намунаси УрФУ Антарктида метеорит экспедициясининг илк икки куни давомида топилган. Уларни ўрганишга январь ўрталарида киришилади.
Метеорит экспедицияси Екатеринбургдан 14 декабрь куни жўнаб кетиб, икки кун Кейптаунгача йўл юрган, яна уч кунда Жанубий Африкага етиб олган ва шундан кейин Антарктидага учиб кетган. Тадқиқотлар Россиянинг Новолазаревская станциясидан 100 км масофадаги Қиролича Мод ўлкаси ҳудудида олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)