Япония ҳукумати мамлакат физика-кимё тадқиқотлари институти (RIKEN) Мендеелев даврий жадвалининг 113-элементини кашф этгани расман тан олинганини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мазкур элемент муаллифлигига Россия ва АҚШ мутахассислари ҳам даъвогарлик қилган, бироқ назарий ва амалий кимё ҳамда физика халқаро уюшмалари бирлашган комиссияси япон олимлари томонидан бажарилган янги элемент синтези ишончлилиги юқори эканлиги тўғрисидаги хулосага келди.
Синтезга профессор Коске Морита бошчилигидаги физиклар гуруҳи томонидан 2004, 2005 ва 2012 йиллардаги тажрибалар давомида қўл урилган. 113-элементга ҳозирча ном берилгани йўқ, лекин унинг «японий» деб аталиши эҳтимоли катта.
Изоҳ (0)