АҚШ 1975 йилдан буён биринчи марта нефтни экспорт сифатида етказиб берди, дея хабар бермоқда «РБК».
ConocoPhillips компаниясининг танкери (суюқ ва ярим суюқ маҳсулотлар ташиладиган кема) Техас портини тарк этиб, Италияга йўл олди. У Италиядаги портлардан бирига нефть ва газ конденсатини олиб кетмоқда. Юкни қабул қилиб олувчи Нидерландия ва Швейцариянинг Vitol Group компаниясидир.
Bloomberg ёзишича, яқин кунлар ичида Хьюстон портидан Vitol учун нефть хомашёсини ортган яна бир танкер йўлга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгресси 40 йил давомида амал қилган нефть экспорти тақиқини бекор қилгандан сўнг, бир ҳафтадан камроқ вақт ўтиб, экспорт амалга оширилиши тўғрисида маълум қилинди. Ушбу нефтни Нидерландия ва Швейцариянинг Vitol Group компанияси қўлга киритади.
Нашрнинг маълум қилишича, нефть Швейцариядаги нефтни қайта ишлаш заводига етказилади. У ердан дизель ва ёқилғининг бошқа турлари Шимолий Европа давлатларига етказиб берилади.
Америка нефтининг Европага экспорт қилиниши Саудия Арабистони, Россия ва Эрон нефтини етказиб беришда рақобатни юзага келтириши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)