АҚШнинг Миссури ва Иллинойс штатларида Миссисипи дарёси қирғоғидан чиқиши туфайли юз берган тошқин қурбонлари сони 22 кишига етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Миссурида 15, Иллинойсда 7 киши нобуд бўлгани билдирилмоқда. Миссури штатининг йирик шаҳри — Сент-Луисда бир ҳафтага яқин фавқулодда ҳолат тартиби амалда бўлган ва 1 январда, сув сатҳи пасая бошлагандан кейин бекор қилинганди.
Изоҳ (0)